Гуманитар фанлар

«Гуманитар фанлар» кафедраси мудири

Ўлжаева Шохиста Мамажоновна

тарих фанлари доктори, профессор 

Тел.:  +99871-237-46-65

Email: sh.uljayeva@tiiame.uz 

 

   


1934 йилда ТИҚХММИда ташкил топган кафедралар таркибида ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ўз фаолиятини бошлаган. 1964 йил декабрь ойидан бошлаб ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси базасида “Тарих”, “Фалсафа”, “Жамиятшунослик” кафедралари ташкил топган.Тарих кафедрасинитарих фанлари номзоди, доцент Н.Ш.Иноятов 1970-1980 йилларда, доцент Э.Ҳ.Ерзин 1980-1990 йилларда, Фалсафа кафедрасининг мудири лавозимида биринчи бўлиб (1964 йилдан бошлаб) А.К.Афанасьев, Жамиятшунослик кафедрасига доцент Ф.Г.Малахин 1971-1976 йилларда мудирлик қилган. Миллий мустақиллигимизнинг дастлабки йилидан бошлаб то 2004 йил сентябрига қадар институтда «Ўзбекистон тарихи», «Фалсафа» ва «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» кафедралари фаолият олиб бориб.2004 йил октябрда бу кафедралар бирлаштирилиб «Гуманитар фанлар» кафедраси ташкил этилган. Кафедрада ижтимоий  гуманитар  йўналишидаги  барча  фанлар ўқитилади ва  улар  бўйича  илмий-тадқиқот  ишлари  олиб  борилади. Кафедра  профессор – ўқитувчилари   “Ўрта Осиёда ирригация тизимининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи” ва “Глобаллашув жараёнида маънавий-ахлоқий таҳдидларнинг намоён бўлиш хусусиятлари” мавзулари  бўйича давлат бюджет ҳисобидан илмий – тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Кафедра ўқув ва илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш мақсадида турдош олий ўқув юртларидан Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Давлат Педагогика университети, Тошкент Давлат Аграр университети ва Ўзбекистон Фанлар Академияси “Тарих институти” билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Кафедра институт қошидаги Юнусобод ва Интер хаус академик лицейлари билан ўқув амалий ишларни ташкил этиш бўйича фаолият олиб боради. Кафедрада ўқитиладиган фанлар хусусиятидан  келиб чиқиб, институт  ва талабалар  турар жойларидаги ўтказиладиган барча маънавий - маърифий  тадбирларни ташкил этиш, ўтказишда кафедра профессор–ўқитувчилари  доимий  тарзда  фаолият олиб  бормоқдалар.  Бугунги кунда кафедрада жами 18та яъни: 4 нафар профессор, 3 нафар доцент, 5 нафар катта ўқитувчи, 6 нафар ассистентлар фаолият олиб бормоқда. Ҳозирги вақтда кафедра жамоасини тарих фанлари доктори, профессор Ўлжаева Шохиста Мамажоновна  бошқариб келмоқда.

 

Gidromeliorativ ishlarni mexanizatsiyalash fakulteti O'qitiladigan fanlar Ilmiy ishlar Tadqiqotchilar Hamkorlar Kafedra xodimlari To'garaklar Dars jadvali Aloqalar