Бакалавриатура йўналишлари

5450300 – “Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш”

5450300 – Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш – фан ва техника соҳасидаги таълим йўналиши бўлиб, у сув хўжалиги ва  мелиорация  ишларини бажариш учун мўлжалланган мелиорация ва қурилиш машиналарини такомиллаштириш улардан   фойдаланиш,  техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг самарали жараёнларини таъминлашга йўналтирилган методлар ва воситалар мажмуини қамраб олади.

5640100 – Ҳаётий фаолият хавфсизлиги

5640100 – Ҳаётий фаолият хавфсизлиги - ҳаётий фаолиятда инсон хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳаёти ва фаолияти учун қулай техносферани (инсон томонидан шакллантирилган муҳит) шакллантириш, атроф муҳитга техноген таъсирларни минималлаштириш, замонавий техник воситалардан, назорат усулларидан ва прогнозлардан оқилона фойдаланиш ҳисобига инсон ҳаёти ва соғлиғини асраш кабилар  таълим соҳасининг касбий фаолияти ҳисобланади.

5640200 – “Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги” 5640200 – “Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги”- иқтисодиёт тармоқларида хавфсиз ва соғлом иш шароитини ташкил қилиш, инсонларнинг хавфли вазиятларда, фавқулодда ҳолатларда тезкор харакат қилиш, табиий ва техноген тусдаги офатлар вақтида улардан сақланиш воситалари ва технологиялари, меҳнат муҳофазаси масалаларини мувофиқлаштиришга қаратилган меёрий ҳуқуқий базаларни яратиш, технологик жараёнларни техник воситалардан фойдаланишда техника хавфсизлигини таoминлаш билан боьлиқ комoлекс масалалар мажмуасини қамраб олади.