Тарихи

«Гидромелиоратив ишларни механизациялаш» факультети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сонли қарорида тасдиқланган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таркибий тузилмасига асосан собиқ “Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш” факультети негизида ташкил этилди.

“Қурилиш ишларини механизациялаш” ихтисослиги бўйича мутахассисларни тайёрлаш дастлаб 1946 йилда “Гидромелиорация” факультети таркибида бошланган. 1950 йили «Гидромелиорация ишларини механизациялаш» факультети, 1991 йилдан “Ирригация инженерлари тайёрлаш ўқув-илмий маркази” ташкил этилган. 1996 йилдан Гидромелиорация ишларини механизациялаш”   мутахассислиги бўйича кадрлар “Гидромелиорация” факультетида, 2001-2004 йилларда эса «Ирригация ва мелиорация ишларини механизациялаш» факультетида ва 2004-2017 йиллар «Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш» факультетида тайёрланган.

Бугунги кунда факультетда 2 та мутахассис чиқарувчи, 1 та умумтехник фанлар ва 1 та ижтимоий фанлар кафедралари мавжуд бўлиб, сув хўжалигини механизациялаш соҳасида рақобатбардош кадрлар тайёрлаб келмоқда.

Факультет жамоаси қишлоқ ва сув хўжалигида замонавий, ресурстежамкор  технологиялар ишлаб чиқиш, машина ва механизмларни кенг қўллаш ва жорий этиш, гидромелиоратив ишларни механизациялаштириш соҳасида машина ва механизмларни техник даражасини ошириш, уларни такомиллаштириш, фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш технологик жараёнларини модернизациялаш йўналишида илмий – тадқиқот ишлари олиб бормоқда.