Магистратура мутахассисликлари
5А450301 – Гидромелиоратив ишларини механизациялаш |
Олий, малака ошириш ва қайта тайёрлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида мутахассисликка оид фанларни ўқитиш; Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва тасарруфидаги ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва сув хўжалиги бўйича тармоқ илмий-тадқиқот институтлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви органлари, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, суғориш тизим бошқармалари, сув қурилиши, мулкчилик шаклидан қаттъи назар турли хил шаклдаги мулк, саноат ва бизнес ташкилотлар мажмуи магистрлар касбий фаолиятининг соҳалари ҳисобланади. |
5A640101 - Меҳнат муҳофазаси, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар хавфсизлиги |
иқтисодиёт тармоқларида хавфсиз ва соғлом иш шароитини яратиш, инсонларнинг хавфли вазиятларда, фавқулодда ҳолатларда харакатини режалаштириш, табиий ва техноген тусдаги офатлар вақтида улардан сақланиш воситалари ва технологияларини такомиллаштириш, меҳнат муҳофазаси масалаларини мувофиқлаштиришга қаратилган меёрий ҳуқуқий базаларни яратиш, технологик жараёнларда техник воситалардан фойдаланиш бўйича илмий-методик тавсиялар яратиш ҳамда технологик жараёнларда техника хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади. |