Буюртмачи ташкилотлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ (http://agro.uz/uz/)
· Сув хўжалиги бош бошқармаси
· Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси
Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Вазирлик қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги ишларни мувофиқлаштиради, ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўз тасарруфидаги республика органлари ва ҳудудий органлар орқали ҳал этади.
Қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга қаратилган ягона агротехника сиёсатини амалга ошириш, замонавий агротехнологияларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқларига жорий этиш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор принциплари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатаётган тармоқлар, бўғинлар ва тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, аграр секторда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижара муносабатларини, оила пудратини, фермер хўжаликларини кенг ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалигини юритишни ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштиришни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш, селекция, уруғчилик, наслчилик ишлари, ветеринария, ўсимликлар карантини соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш ҳамда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ирригация тизимларини ҳавзалар бўйича бошқариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принципларини жорий этиш, давлат сув хўжалиги тизимидан фойдаланилишини ва унинг замонавийлаштирилишини таъминлаш, илгаридан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш, қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда қатнашиш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, ўрмон хўжалигидан фойдаланиш, уни қўриқлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ўзига қарашли ташкилотлар ва корхоналарни илмий-техник ва ахборот билан таъминлаш, қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, қишлоқ хўжалигида ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш, ўсимликлар касалликларининг олдини олиш ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига, бегона ўтларга ва чигирткага қарши курашиш бўйича ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш вазирликнинг вазифалари ҳисобланади.
“ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ” ДАВЛАТ ЛИЗИНГ КОМПАНИЯСИ (http://uzmml.uz/uz)
“Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007-йил 21-декабрдаги 266-сонли “Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, компаниянинг асосий вазифаси этиб суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сувдан фойдаланувчилар уюшмаларига ва фермер хўжаликларига уларнинг топшириғига кўра харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга бериш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 7-майдаги “Мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналарини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 92-сонли қарори асосида ташкил этилган 48 та давлат унитар корхоналари ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги ташкилотларига замонавий мелиорация техникалари етказиб берилган.
Компаниянинг асосий функсияси - мулкчилик шаклидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектларнинг техникалари базасини янгилаш мақсадида замонавий мелиорация ва бошқа техникалар, машина ва механизмлар ҳамда асбоб-ускуналарни лизинг асосида етказиб берилишини таъминлаш ҳисобланади. Бунда, асосий устуворлик суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти ва бошқа сув хўжалиги ишлари билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига қаратилади.
"Мелиомашлизингсервис" шўъба корхонаси – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг № 01-03-40 сонли постановления асосан “Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компанияси қошида ташкил этилган. Унинг вазфаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги корхоналарга лизинг асосида етказиб берилган қишлоқ хўжалиги, мелиоратив техникалар ва механизмларга техник сервис кўрсатишдан иборат.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ (https://www.fvv.uz)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 4 мартдаги ПФ-1378-сон Фармонига мувофиқ ташкил қилинган.
- фавқулодда вазиятлар вазирлиги капитал қурилиш ва таъмирлаш бошқармаси (КҚваТБ)
- "Қамчиқ" махсус қидирув - қутқарув бошқармаси
- марказий база
- тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли маркази
- фуқаро муҳофазаси институти
“СУВМАШ” АЖ (http://www.suvmash.uz )
«СУВМАШ» АЖ 1971 йил 1 февралда Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг №53 сонли буйруғига асосан ташкил қилинган бўлиб илгариги номи Ихтисослаштирилган таъмирлаш ишлаб чиқариш тажриба корхонаси марказий базаси бўлиб, 1997 йил 7 майда корхона раҳбариятининг ташаббуси ҳамда Тошкент шахар Бектемир туман Хокимининг №242 сонли қарорига асосан қайта рўйхатдан ўтиб, СУВМАШ – насос ва электрмашиналарини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш заводи номи берилди.
Корхона, Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалигининг алоқа, телемеханика, автоматика соҳаларида насос станцияларидан фойдаланиш зарурияти асосида ташкил қилинган бўлиб, насос станцияларининг насос, электротехник ва гидротехник асбоб ускуналарини, тик қудуқ тизимларини капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари, электрнасос агрегатларини тайёрлаш, бурғиланган ва оддий қудуқлардан, ариқ-зовурлардан сув тортадиган янги насослар ва электр насослар яратиш, пармаланган қудуқлар ва қудуқлардан сув тортиш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш, шаҳар ва қишлоқ сув таъминоти, дарёлар ва сув ҳавзаларидан сув ҳайдаш, коммунал хўжалиги, қурилиш, тоғ-кон қазиш ва металлургия саноати учун мўлжалланган насос кучланиш ускуналари ишлаб чиқариш ва таъмирлашга, ҳамда қурилаётган саноат ва фуқаролик қурилиши объектларини металлконструкциялари, ностандарт ускуналар ва техник қурилмалар билан таъминлашга мўлжалланган.
“ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ” АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ (http://ru.agroleasing.uz)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17 ноябрь 2016 йилдаги қарорига асоан “Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти ташкил қилинган ва у қишлоқ хўжалиги техникаларни ишлаб чиқариш, сотиш ва сервис хизмати, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация хизматини кўрсатишга ихтисослаштирилган. Унинг таркибига қуйида ҳиссадорлик жамиятлари киритилган:
«Ўзагротехмаш» - қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши фаолиятини ташкил қилиш:
«Ўзагролизинг» - лизинг асосида қишлоқ хўжалик техникаларини етказиб бериш:
«Ўзагросервис» - қишлоқ хўжалиги техникаларига сервис хизмати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация хизматини кўрсатишга ихтисослаштирилган.