Қурилиш ва мелиорация машиналари

«Гидромелиоратив ишларни механизациялаш» кафедраси мудири, 

техника фанлари номзоди,  доцент

Худоев Иброхим Жумақулович

Тел.:+998712371927

Е-mail: i.xudayev@tiiame.uz 

 


«Гидромелиоратив ишларни механизациялаш» (собиқ «Қурилиш машиналари») кафедраси 1950 йилда ташкил этилди. Кафедранинг биринчи мудири этиб профессор Г.А.Кошевников тайинланди. Шундан узоқ вақт кафедрага доцент Г.Т.Прудников мудирлик қилди, сўнгра кафедрага доцент М.В.Васильев, доцент А.Н.Мирсоатов, доцент Ш.Қ.Пўлатов, доцент В.А.Иванов, доцент Н.К.Усманов, доцент С.Т.Вафоевлар мудир бўлиб ишладилар. 2004 йилдан 2012 йил июн ойига қадар кафедрага доцент Р.Р. Эргашев рахбарлик қилди. 2012 йил июн ойидан то ҳозирги кунга қадар кафедрага доц. З.Ш Шарипов раҳбарлик қилиб келмоқда. Кафедра ташкил этилгандан буён фаол ишлаган ўқитувчи ва ходимлар: Г.Т.Прудников, М.В.Васильев, И.Я.Захаров, М.И.Муродов, А.К.Норкин, З.Асқаров, М.А.Ходжаев, А.С.Гуржиев, А.Н.Мирсоатов, З.Файзиев, М.Б.Хакимжонов, В.Ф.Маничев, И.Ж.Худаев, С.У.Боботоев, Г.Д.Смелов, Н.К.Усмонов, Н.Махмудов, Н.Сатторов, Р.Мусурмонов, Ш.Имомов, Қ.Шарипов, Б.Юсупов, Қ.Пискентбаев, М.Т.Зулунов, М.С.Каримов, Ғ.С.Райимов, О.Собиров, У.Султонов, Т.У.Усмонов, А.У.Атажанов, Н.К.Даулетов, Ф.А.Бекчанов, Э.Б.Шодиев, К.Хамроев, Р.Норпўлатов, М.Гиясова, Х.Тўраев, О.П.Сабо, Ж.Ширина, Л.Хабибулина, Р.В.Мастеева ўқув усталари П.Болташева, Э.Юсупов, М.Абдуқодирова, А.Жумабаев, лаборантлар: А.Бобоев, А.Солиховлар айтиб ўтишимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3-сентябрдаги 415-қарори ҳамда институт ректорининг 2004 йил 13-сентябрдаги 187 сонли бўйруғига асосан, «Гидромелиоратив ишларни механизациялаш» кафедраси қайта ташкил этилди. Унинг таркибига “Трактор ва автомобиллар”, “Машиналар ишончлилиги ва таъмирлаш асослари”, “Иссиқлик техникаси”, “Машина-трактор паркидан фойдаланиш” кафедралари киритилди. Бу даврга келиб қуйидаги ўқитувчи — ходимлар фаолият юритдилар: Ш.У.Йулдошев, Т.С.Худойбердиев, Б.П. Шаймардонов, Қ.А.Шарипов, И.М.Марупов, М.А. Абдурасулов, Х.И.Ураимшиков, Р.К.Мусурмонов, Р.Р.Эргашев, Ш.Ж.Имомов, Б.З.Юсупов, Қ.Пискентбаев, Н.К.Усманов, С.Т.Вафоев, Б.С.Мирзаев, А.К.Игамбердиев, З.Ш.Шарипов, К.О.Шовазов, К.Э.Усмонов, Б.Х.Норов, У.Т.Кўзиев, Н.А.Холикова, Б.Б.Хакимов, Ш.Х.Мардонов, Х.Махмудов, Э.Ғанибоева, А.Т.Мирзаахмедов, Л.Бобожонов лаборатория мудири Б.Э.Илесбаев, ўқув устаси  А.Жумабаев, лаборантлар: А.Бобоев, А.Солихов, Ш.К.Мирзамухаммедовалар.  Кафедра ташкил этилгандан бошлаб мутахасссис чиқарувчи кафедра сифатида йилдан йилга 1514-Гидромелиоратив ишларини механизациялаш мутахасисслиги бўйича инженер- механикларни тайёрлаб чиқара бошлади. Бу соҳада етиштиралаётган мутахассисларга бўлган талаб ошиб борган сари хар йили 100-125 инженер- механик тайёрлашга эришилди. 1997 йил “Таълим тўғрисида” ги қонун қабул қилинди ва олий таълим икки босқичга яъни бакалавр ва магистратурага бўлинди. Давлат таълим стандартининг ўзгариши муносабати билан мутахассислар “Агроинженерия” таълим йўналиши таркибига киритилди ва бир ўқув режа бўйича мутахассислар чиқарила бошланди.  2000 йилга келиб бу соҳа бўйича йилига атиги 10-15 мутахассис тайёрланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3-сентябрдаги 415-қарори, ҳамда институт ректорининг 2004 йил 13-сентябрдаги 18- сонли бўйруғига асосан бакалавр таълим йўналиши бўйича мутахассисларга бўлган талаб қайтадан ўрганиб чиқилди ва иккита 5650300 – “Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ва 5650500 – “Сув хўжалигида мелиоратив, транспорт машиналари ва қурилмаларидан фойдаланиш, уларга сервис хизмати кўрсатиш” бакалвр таълим йўналишлари очилди ва уларнинг негзида иккита 5А650301 –“ Гидромелиоратив ишларини механизациялаш” ва 5А650506 “Ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш ва ташиш, қуйиш воситаларини таъмирлаш ва улардан фойдаланиш” магистратура мутахасисиликлари очилди. Магистратура мутахассисликларига ва бакалавр таълим йўналишларига кафедранинг етук профессор ва ўқитувчилари томонидан давлат таълим стандарти, ўкув режалари ва фан дастурлари ишлаб чиқилди. 2009 йилдан бошлаб 5650900 –“Ирригация, мелиорация машиналари жиҳозлари” бакалавр таълим йўналиши бўйича мутахассислар чиқариш йўлга қўйилди. Кафедрада Қ.А.Шарипов (2007 йил), Р.Қ. Мусурмонов (2009 йил), Б.С.Мирзаевлар (2015 йил), А.К Игамбердиев (2017 йил), А.С. Ли (2019 йил)  докторлик диссертациясини, Б.Х.Норов (2011 йил) номзодлик диссертациясини, Б.Б.Хакимов, Ф.А.Бекчанов ва Ш.Х.Мардоновлар (2019 йил) техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ихтисослашган кенгашда ҳимоя қилдилар.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги № ПҚ-3003–сонли “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори мувофиқ Тошкент ирригация ва мелиорация институти Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига айлантирилда, ҳамда “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” факультети институтга қайтарилди. Ҳозирги кунда кафедрада қўйидаги профессор-ўқитувчилар фаолият юритмоқдалар: профессорлар Ш.У.Йулдошев, Б.С.Мирзаев, А.С.Ли доцентлар: И.Ж.Худаев, С.Т.Вафоев, Н.К.Усманов, З.Ш.Шарипов, Б.Х.Норов, Л.Бобожонов, Ф.А.Бекчановлар , катта ўқитувчилар: А.У.Атаджанов,Т.Усмонов, М.Каримов, ассистентлар И.Турдибеков ва Ф.Юсуповлар фаолият кўрсатмоқдалар. Ҳар йили кафедрада 5450300-“Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш” бакалавр таълим йўналиши бўйича 180-190 та бакалавр, ҳамда 5А450301-“Гидромелиорация ишларини механизациялаш” магистрлик мутахассислиги  7-8 та мутахассис тайёрланмоқда.  2019 кафедра профессор- ўқитувчилари: т.ф.д., А.С.Ли, О.У.Атаджанов, Ф.А.Бекчанов, Б.Б.Ҳакимов, Т.У.Усманов, О.А.Муратовлар томонидан илмий ишлар натижалари бўйича жами 6 та; 2020 йилда Ш.У.Йўлдошев раҳбарлигида, С.Т.Вафоевлар томонидан 2 та  монография чоп қилинди.Доцент Ш.Мардонов томонидан тайёрланган монография институт Илмий кенгаши муҳокамасига тақдим қилинди.  Кафедрада 3 та таянч докторантлар: Д.Абдумуминова, Л.Муротов ва Ш.Қўзиевлар  05.07.02-“Қишлоқ хўжалиги ва мелио-ратив техникалар-дан фойдаланиш, қайта тиклаш ва таъмирлаш” ихтисослиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. 2019-2020 йилларда кафедра профессор- ўқитувчилари томонидан 3 та дарслик ва 7 та ўқув қўлланмалар  ҳамда 12 та услубий кўрсатмалар тайёрланиб чоп қилинди.


Гидромелиоратив ишларни механизациялаш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар