Хамкорлар

Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 20 февраль 42-сонли буйруғи билан тасдиқланган «ОТМ кафедраларининг ишлаб чиқариш корхоналари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси тасарруфидаги академик институтлардаги филиаллари тўғрисидаги намунавий низом»га асосан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг иншоотлар сейсмик мустаҳкамлик илмий тадқиқот институти, “ЎзҚХМЭИ” илмий-тадқиқот институти, “Ўзмелиомашлизинг” ДЛК, “Мелиомашлизингсервис” ШК-си, “Ўздавтехназорат” инспекцияси, “Сувмаш” ОАЖ, “Сувсаноатмаш” ОАЖлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари яхши йўлга қўйилган. Биргина 2019 йилнинг ўзида “Сувмаш” ОАЖ да ва Амкодор-Агротехмаш ОАЖ да кафедра ўқув филиали очилди ва унда корхона инженер-муҳандислари амалий машғулотлар олиб боришмоқда.

Кафедрада Қозон Давлат Аграр Университети, Липецк қишлоқ хўжалик институти, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти, Сибир Давлат автомобил-йўллар академияси билан ҳамкорликда илмий-техник ишлар олиб борилмокда, ўқув қўлланмалари, методик кўрсатмалар, илмий ва илмий-техник мақолалар тайёрланмоқда. Жорий йилда Қозон Давлат Аграр Университетида ўтказилган илмий-амалий анжуманда кафедра профессор-ўқитувчиларининг 3та мақоласи чоп этилди ҳамда Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти нашри “Международная агроинженерия” журналига 2 та мақола чоп этилди.

Италиянинг Тошкент шаҳридаги Тошкент Турин политехника университети билан доимий ҳамкорликда илмий ишлар олиб борилмоқда.