Амалиёт хисоботи

Факультетдаги таълим йўналишларида ўқув–танишув, ўқув, ишлаб чиқариш ва битирув олди малакавий олди амалиёти режалаштирилган. 1–курсдаги ўқув – танишув амалиётида СХМИМ ва ҲФХ таълим йўналиши талабалари ТИҚХММИ мутахассислик кафедралари базасида ўтказилди. Амалиёт даврида соҳанинг етакчи корхоналари ва ташкилотларига ташриф буюрилди.  СХМИМ таълим йўналиши 2–курсда таълим олаётган 216 нафар талабаларнинг “Мелиоратив ва қурилиш машиналарини бошқариш” ўқув амалиёти ТИҚХММИ ўқув илмий базасида ГИМ кафедрасида  мавжуд трактор ва мелиоратив қурилиш машиналари ва “Ўзмелиомашлизинг” ДУК томонидан тақдим этилган CaseNewHolland компаниясининг мелиоратив ва қурилиш техникасидан фойдаланилган ҳолда жами 11-постда ташкил этилди. Амалиёт якунида В класс оператор-машинист гувоҳномаси берилди. Жорий ўқув йилида 3-курс 214 нафар талабалари ишлаб чиқариш амалиёти Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Ўзсувқурилиштаъминот” бирлашмаси таркибидаги сув хўжалиги қурилиши ва ерларни мелиоратив ишларни механизациялашган ишларни бажаришга ихтисослашган Давлат унитар корхоналари, ИП ООО “Амкодор-Ташкент», “Suvmash” АЖ, “Ўзмелиомашлизинг” ДУК, “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари” заводи, Тошкент агрегат заводлари, Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ да ташкил этилди.