“Ислом Каримов – истиқлол асосчиси” мавзуида маънавий-маърифий тадбир.
26 январь куни 2-ТТЖ да Гидромелиратив ишларни механизациялаш факультети Гуманитар фанлар кафедраси томонидан “Ислом Каримов – истиқлол асосчиси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш, халқимизнинг мустақиллик йилларида эришган барча оламшумул ютуқ ва натижалари Биринчи Президентимиз фаолияти билан узвий боғлиқ эканлигини, Ислом Каримов нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида ҳам катта ҳурмат ва обрў-эътибор қозонган улкан шахс ҳамда арбоб бўлганини кенг жамоатчилик, айниқса, ёшларга етказишга қаратилди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. Истиқлолимиз асосчиси ғоят қалтис ва таҳликали бир вазиятда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди.
Шу боисдан, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бугунги жадаллик билан ривожланаётган дунёда рўй бериши мумкин бўлган барча жараёнларнининг келажакка бўлган таъсирини олдиндан аниқ таҳлиллар асосида белгилаб берувчи, нафақат ўз миллати ва бутун Марказий Осиё халқларининг эртанги фаровон кунларга бўлган ишончини белгиловчи, дунё етакчилари орасида биринчилардан бўлиб инсониятни бугунги кунда аср вабоси дея аталаётган тероризм, экстиремизим, гиёҳвадлик каби иллатлар таъсиридан огоҳлантирган буюк симо эди.
Шу билан бирга, Ислом Каримовнинг мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва бевосита ташаббуслари билан миллий парламентаризмга ва кўп партиявийлик тизимига асос солинди. 25 йил давомида ушбу соҳанинг ҳуқуқий асослари яратилиб, парламент ва сиёсий партияларнинг жамиятда, фуқароларнинг ҳаётида тутган роли ошди.
Тадбирда сўз олган Гидромелиоратив ишларни механизациялаш факультети Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари, Гуманитар фанлар какфедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг давлатчилигимиз тарихида тутган ўрни, мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритиши ва барқарор ривожланишига, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳамда буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатидаги фаолияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.
Гидромелиоратив ишларни механизациялаш факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари О.Рўзибоев