"Фуқаро муҳофазаси” институтида

“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” йўналиши 209 гуруҳ талабалари 5 ноябрь куни Фавқулодда вазиятларда қўлланиладиган замонавий жиҳозлар билан яқиндан танишиш ва соҳага доир янги технологияларни ўрганиш мақсадида гуруҳ раҳбари Мирҳосилова Зулфия ҳамда “Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси” фани ўқитувчиси Саидхўжаева Нафиса бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошидаги “Фуқаро муҳофазаси” институтига бордилар.

У ерда “Фуқаро муҳофазаси” институти Симуляция маркази бошлиғи подполковник Ў.Назаров ва институт катта ўқитувчиси Л.Галимова талабаларга зилзила ҳақидаги кўникмаларини ошириш билан бир қаторда янги маълумотларга ҳам эга бўлдилар. Ушбу институтда Марказий Осиёда ягона бўлган “Зилзила семулятори”да зилзила пайтида ҳаракат қилиш чора-тадбирлари борасидаги билимларини синаб кўришди. Тарихдан маълум бўлган зилзила талофатлари ҳақида кўплаб маълумотлар берилди.

     Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси ўқитувчилари Н.Саидхужаева ва З.Мирхасиловалар ахбороти

  Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов