Гидромеханизация воситаларини танлаш, иш унумдорликлари, керакли сонини ҳисоблаш

“Гидромелиорация ишларини ташкил этиш ва технологияси” кафедраси aссистенти Атажанов Адилжан Усеновичнинг “Гидромелиорация ишларини ташкил этиш ва технологияси” фанидан СХМИМ-406 гуруҳ талабаларига “Гидромеханизация воситаларини танлаш, иш унумдорликлари, керакли сонини ҳисоблаш” мавзусидаги “очиқ амалий машғулоти” бўлиб ўтди. Маърузада кафедра профессор-ўқитувчилари штирок этишди. Ўқитувчи аввало, талабаларга Гидромеханизация атамасини қуйидагича тушинтириб берди: гидромеханизация - ер қазиш ишларини сув ёрдамида бажаришдан иборат бўлиб, бунда барча технологик жараёнлар - грунтни қазиш, уни олиб кетиш ва жойлаш-комплекс механизациялашган ва бир вақтнинг ўзида узлуксиз бажарилади. Бу усул билан тўғонлар, дамбалар, каналлар, сув хавзалари ва сув омборлари, сув ости котлован ива хандаклар, шоссе ва темир йўл полотнолари қурилади, дарё, канал ва сув хавзалари чуқурлаштирилади, улар орқали турли хил коммуникациялар олиб ўтилганда уларнинг қирғоғи қирқилади, қурилиш ишлари учун қум ва шағал қазиб олиш ишларида кенг қўлланилади. Шундан сўнг, дарс ўқув машғулотининг технологик харитасига асосан тартиб асосида ўтказилди.

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти