Имконият ва имтиёз

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва “Амкодор-Тошкент” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон - Белорусия корхонаси билан узоқ муддатли 01.02.2018 шартномаси асосида, корхона ҳозирги кунда "Гидромелиоратив ишларини механизациялаш" кафедрасида таълим олаётган талабаларга ўз билимларини амалиёт билан биргаликда кўникмалар ҳосил қилишида катта имкон берди.

Корхонада талабалар учун дарс олиб бориш хоналари, амалиёт дарслари учун очиқ гараж ташкил қилинган. Шу асосда “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси “Қурилиш машиналари ва жиҳозлари” фанидан “Ер қазиш ташиш машиналарининг тузилишини ва ишлаш жараёнларини ўрганиш” мавзусида 26-март  кунида лаборатория машғулоти ассистент Канназарова З.Т. “ГИМ” факультети СХМИМ йўналиши 303 -гуруҳ талабалари билан олиб борилди. 

       Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов