Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш

Бугун биз демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқаролпрнинг мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштироки ҳақида сўз юритар эканмиз, албатта, ахборот эркинлигини таъминламасдан, оммавий ахборот воситаларини одамлар ўз фикр ва ғояларини содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабатини эркин ифода этадиган минбарга айлантирмасдан туриб, бу мақсадларга эришиб бўлмаслигини яхши тасаввур этамиз.

Талаба-ёшлар ўз фикрларини эркин баён қила олиши ҳамда уларни ўз фикр муносабатлари билан ўртоқлашиш мақсадида бугун 2019 йил 1 апрель 1 жэуфтликда “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факултети 401 гуруҳ талабалари билан биргаликда  Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва асослари фанидан “Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди.

Очиқ дарсни “Гуманитар фанлар” кафедраси ассистенти Халима Ботирова ўтказди. Очиқ дарсда кафедранинг профессор-ўқитувчилари шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти катта илмий ходими т.ф.д. Аллаева Нигора Ашировна ҳамда қизиқувчилар иштирок этишди. Дарс якунида ўқитувчилар ўтказилган очиқ дарс юзасидан ўзларининг ўз фикрларини билдирдилар ҳамда талабаларнинг келажакдаги ишлари учун муваффаққият тилаб қолдилар.

“Ўқитишнинг техник воситалари” бўлими бошлиғи  М.Тошева ахбороти