Қоидани билиш фойдали

16 апрел куни 2-Талабалар турар жойида тарбиячи педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ташаббуси билан "Йўл - қоидаси, умр - фойдаси" мавзусида талабалар билан давра суҳбати уюштирилди. Давра суҳбатини Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати инспектори лейтенант Давлетшин Наил Равилевич олиб борди. Ёш авлодни ҳаётини асраш, уларнинг соғлом ва бақувват кишилар қилиб етиштириш муҳим вазифа ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида йўл-транспорт ҳаракати хавфсизлиги юзасидан амалга оширилаётган ишлар шу мақсадга қаратилгандир.

Ҳақиқатан ҳам бутун оқув йили давомида йўлкалар, чорраҳа-ю, бурулишлар, талабалар билан гавжум бўлади. Улар қачон ва қайси йўлдан юришларини бораётган автомобилларга дуч келишади, йўл белгиларини, ёнаётган светофор чироқларини учратишади. Кўча ва чорраҳаларни кесиб ўтишда улар йўл ҳаракати қоидасини яхши билмоқлари ва унга қатъий риоя қилмоқлари зарурлиги айтиб ўтилди. Наил Равилевич талабаларни қизиқтирган турли саволларга жавоб бердилар. Давра суҳбати жуда қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. ГТС факултети декан ўринбосари Азимов Азам, ГИМ факултети кафедраси ўқитувчиси Рахмонов Б.М. ва ГИМ, ГТС, ҚСХЕТ талабалари қатнашишди.

Тарбиячи педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов