Ички тартиб қоида барчага фойда

Ривожланишнинг асл қонуни бу тартиб ва интизомдир. Унга риоя этиш қатъий талаб ҳамда мажбурият бурчидан келиб чиқади. Унга амал қилиш фойдадан холи эмас. Одобли, билимдон, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир. Ушбу ҳикмат ва ҳақиқатлар айни дамларда ҳар қачонгидан ҳам муҳим бўлиб бормоқда. ГИМ факультети хотин-қизлар кенгаши раҳбари Б.Мамадаминова ва кенгаш аъзолари М.Хакимова ва Н.Рахмонбердиевалар томонидан 2021 йил 5-феврал куни 2-сонли ТТЖқизлар билан “Талабалар тураржойи ички тартиб қоидалари” тўғрисида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати қизғин баҳс - мунозараларга бой бўлди. Ўтказилган давра суҳбатидан кўзланган мақсад талабалар турар жойида яшовчи қизларнинг кийиниш, муомала маданияти, ҳамда шахсий ва умумий гигиена ҳақидаги билимларини кенгайтиришдир.

Ўйлаймизки, ушбу тадбир уларнинг ҳаракати ва фаолиятида асқотиб қолмасдан, балки талабалар орасидаги она юртга, ўзи таълим олаётган муассаса ва бир-бирига нисбатан дахлдорлик туйғусини оширишга ҳам хизмат қилади. Демакки, бу вазифа бурчдорликнинг белгисидир.

ТИҚХММИ матбуот хизмати