Истиқлол шарафлари

“ГИМ” факультети "Гуманитар фанлар" кафедрасининг профессори Ҳожиакбар Ҳамидов ва катта ўқитувчиси  Отабек Норматов иштирокида 30-январь куни Миробод туманидаги 154-сонли ўрта мактаб жамоаси ва битирувчи синф ўқувчилари билан Ўзбекистоннинг биринчи Президенти  Ислом Каримов таваллуд куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Дастлаб мактаб директори Насиба Мирсоатова  сўзга чиқиб тадбирга  меҳонларини таништириб мустақиллик меъмори И.Каримов олиб борилган ишлари тўғрисида тўхтаб ўтдилар. Шундан сўнг  "Гуманитар фанлар" кафедраси катта ўқитувчиси  Отабек Норматов сўзга чиқиб   Ўзбекистонда Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақиллик асосчиси 25 йил давомида олиб борилган ишлари тўғрисида тўхталиб ўтилар.

Профессор Ҳожиакбар Ҳамидов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг мустаҳкамланиши иккита раҳбарнинг фаолияти билан бевосита боғлиқлигини алоҳида эътироф этдилар. Улар  ўз сўзларида И. Каримов - Ўзбекистон давлат мустақиллигининг асосчиси бўлса, Ш. Мирзиёев - халқ манфаатларини ҳимоя қилувчи ислоҳотлар давомчиси ва йулбошчиси эканлигини уқтириб ўтдилар. Сўнгра ўзларининг ижод мундарижасидан ўрин олган дилбар қўшиқларидан бир нечтасини ижро этиб даврага файз киритдилар.

"Гуманитар фанлар" кафедраси ассистенти Баҳриддин Муқимов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов