Мангуликка муҳрланган хотира

Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. 2020 йил 15-январ куни Тошкент вилояти Чирчиқ шахри Юмалоқ қўрғони Рамазон кўчаси 43–уйда яшаган ўз харбий хизмат вазифасини бажараётган вақтда жасорат кўрсатиб, ҳалок бўлган сержант Саидазимов Жанибек Умаралиевичнинг хонадонига ГИМ факультети декан Б.Норов ҳамда ҳарбий кафедра офицерлари ташрифи уюштирилиб институт раҳбарияти томонидан тақдим этилган совғалари ҳамда байрам табриги унинг ота-онасига етказилди.

 

 

ГИМ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Рўзибаев