Институтимиз профессори Анқарадаги элчихонада
2019 йилнинг 20 ноябрида Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонасида, аниқроғи, Анқарада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти "Гуманитар фанлар" кафедраси мудири, тарих фанлари доктори, профессор Ўлжаева Шоҳиста Мамажоновна билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ўзбек дипломатияси тарихи, Амир Темурнинг Анатолияга юриши, Темурийлар ва Усмонлилар империялари ўртасидаги муносабатлар ҳақида фанда янги топилган маълумотлар тўғрисида фикр алмашинилди. Муҳтарам олимага Темурийлар дипломатиясига оид Туркия Давлат архивидан топилган янги тарихий ҳужжатлардан бирининг махсус тайёрланган нусхаси топширилди. Бу борада ҳамкорликни давом эттириш ҳақида келишиб олинди.