“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” йўналиши талабаларининг сохага оид янги техникалар билан танишуви

Маълумки, Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг  Махсус вазифалар бўйича Республика қутқарув маркази ҳамда “Ҳаёт фаолияти  хавфсизлиги” кафедраси мунтазам равишда талабалар билан учрашувлар ташкил этиб боришади. Ушбу галги учрашув марказда ўтказилди.  2020 йил 10 феврал куни “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети “Ҳаёт фаолияти  хавфсизлиги” йўналиши 4-босқич талабалари марказга бордилар. У ерда сохага доир замонавий ишлаб чиқариш воситалари, уларнинг ишлаш тартиби билан танишдилар. Ушбу машғулот талабалар учун мазмунли ва қизиқарли ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан етарлича жавобларни олишди.

                    

ҲФХ кафедраси доценти Н.Сайидхўжаева маълумоти