Факультетимиз битирувчиларига омад тилаймиз
19.06.2017 йилдан 22.06.2018 5640100 ҲФХ таълим йўналиши битирувчиларининг БМИ ҳимоя қилиш бўйича ДАК ҲФХ кафедрасида ташкил этилди. 27 нафар битирувчи талабалар ДАКда ўзларининг БМИларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.
БМИ ҳозирги куннинг долзарб масалаларига бағишланган бўлиб, унда фавқулотда вазиятларда хавфсизликни таъминлаш, ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат шароитларини яхшилаш ва инсонларнинг бахтсиз ҳодисага учраши ва жароҳатланишларни камайишига қаратилган масалалар ўз ифодасини топган. ДАК иши якунида БМИларда ўрганилган масалалар юзасидан берилган таклифларни ишлаб чиқаришга тавсия этилди ва йўналишнинг иқтидорли талабаларига магистратурага кириш учун тавсиялар берилди.