“Заковат” интеллектуал ўйинининг саралаш босқичи ўтказилди

ГИМ ва ГМ факультетлари талабалари  ўртасида “Заковат”  интеллектуал ўйинининг саралаш босқичи ўтказилди.  Саралаш босқичида ГИМ факультетининг OSMONDAGI BOLALAR, SCHOLARS-2021, GOLDEN BRAYN, ALGORITM, SIRIUS ҳамда RENESANS жамоалари иштирок этди. Саралашни ташкил этишдан кўзланган мақсад ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни саралаш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Саралаш бошқичида “Заковат” клубининг собиқ аъзолари Қодиров Собир ҳамда Зебо Шомировалар  иштирок этиб талаба-ёшларга ўзларининг узоқ йиллик тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар бердилар.

         

         ГИМ факультети ёшлар билан ишлаш

         бўйича декан ўринбосари                                          О.Рўзибаев