Халқаро талабалар кунида

Ўзининг жўшқинлик ва таассуротларга бойлиги билан ажралиб турадиган палла бу талабалик давридир. Орзулар, режа ва олий мақсадлар ўша даврда шаклланади. 2 - ТТЖ да тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ва Ёшлар Иттифоқи раиси Акмал Бердимуродов ташаббуслари билан Халқаро талабалар куни муносабати "Талабалик - олтин даврим" мавзусида  Талабалар ётоқхонасининг ҳовлисида концерт дастури бўлиб  ўтди. "Йиллар" гуруҳи ва “ГИМ” факултети  2 - курс талабаси Каримов Толиб куй қўшиқлари билан даврага файз киритишди. Талабаларни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Шавазов Қодиржон  байрам билан табриклади. Тадбир  талабалар ҳаётида қувончли кун бўлиб қолди

Тарбиячи- педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов