9-май “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига уюштирилган ташриф тўғрисида маълумот

Институт ректорининг 2018 йил 25 апрелдага 264 А/Ф-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 8 май куни “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети талабаларининг “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташрифи уюштирилди.  Талабалар гуруҳ мураббийси бошчилигида “Шаҳидлар майдони” билан яқиндан танишдилар. Музей ходимлари майдон ҳақида, унинг қандай ташкил топганлиги, тарихи, шунингдек, Юртбошимиз ташаббуси билан майдонда бунёд этилган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ҳақида талабаларга батафсил маълумот бериб ўтди. Зиёрат чоғида талабалар майдон ҳақидаги ўзларини қизиқтирган барча саволларига тўлақонли жавоб олдилар. Зиёрат ўз якунига етгач, унинг мантиқий давомини амалга ошириш мақсадида, майдонда қад кўтарган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига экскурсия уюштирилди.

Ташриф мобайнида талабалар музейдаги экспонатлар, улар билан боғлиқ хотиралар, тадрижий маълумотлар борасида билимларини янада оширдилар. Умуман олганда мазкур ташриф тингловчиларнинг маънавияти, маданияти, билими, ўзлигини, тарихини янада кенг англаши учун маълумотлар базаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.