Матонат мангуликка етаклар

2-Талабалар турар жойида 10 - май куни "ГИМ" факултети маънавий-марифий ишлари бўйича декан ўринбосари Рўзибоев Ортиқ Рўзибоевич ва тарих фанлари номзоди Доцент Азимов Хаким Имомович, тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором Мухиддиновна ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёйев Шавкат Миромоновичнинг  9 май - Хотира ва қадрлаш кунига баг'ишланган тантанали маросимдаги нутқи юзасидан талабалар билан давра суҳбати ўтказилди. Хотира ва қадрлаш кунининг тарихий аҳамияти ҳақида батафсил ма'лумот берилди. Халқимизнинг фашизимга қарши фронт ва фронт ортидаги жасорати хусусида кўплаб тарихий манбаалар келтирилди, ёшларимизнинг юксак ватанпарварлик, миллатпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида этибор қаратилди. Фронт ва фронт ортида жасорат кўрсатган юртдошларимиз ҳақида етарлий маълумотлар берилди. Катта ўқитувчи Шермухаммедова Озода Убайдуллаевна қўшимча қилиб тинчлигимизни қадрига етиш, тинчликни асраш ва огоҳ бўлиб яшашимизни таъкидлаб ўтдилар. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. "ГИМ" ва "ҚСХЕА" факултети талабалари фаол қатнашишди.

   

 Тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов