Cиз меҳнат муҳофазасини биласизми?

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Касаба уюшмаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг кенгашининг ташаббуси билан “Cиз меҳнат муҳофазасини биласизми? ” танлови институт босқичи ўтказилди. 

Унда “Хавфсизлик посбонлари” ва “Меҳнат муҳофазаси муҳандислари” жамоалари ўзаро иккита шарт бўйича беллашишди. Ҳакамлар раиси “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси мудири Т. Ҳайдаров, “Ёшлар иттифоқи БТ” етакчиси А.Бердимуродов, “Қишлоқ хўжалиги механизациялаш” факультети Касаба уюшмаси раиси Б.Мирнигматов, Институт психологи Ю.Нурметова, Касаба уюшмаси раиси Ф.Ирисов, “Ёшлар билан ишлаш бўлими” бошлиғи З.Ҳайдаровлар ҳакамлар аъзоси сифатида танловни баҳолашди. “Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги” кафедраси доценти А.Хожиев томонидан танлов саволлари ва шаффофлик таъминланди. Тадбир якунида иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.  Номинациялар бўйича фаол иштирок этган талабалардан шаклланган  жамоага  шаҳар босқичида Аграр давлат университети билан бўлиб ўтадиган танловда омад тилаб қоламиз. 

Касаба уюшмаси қўмитаси мутахассиси С.Холова ахбороти

 Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов