Ақлий ўйин завқи

Маълумки, 2001 йилда ЮНЕСКО қарорига биноан ҳар йили ноябр ойида “Жаҳон фалсафа куни” нишонланиб келмоқда. Худди шу мақсадда  2 - ТТЖда “Гуманитар фанлар” кафедраси ташаббуси билан “Жаҳон фалсафа куни” арафасида тезкор, тезфаҳм, топқир  талабалар   ўртасида уларнинг бидим ва савияси ва интеллектуал салоҳиятини синашга қаратилган “IQ-SHOU” кўрик-танлови  бўлиб ўтди.  Унда  2, 3 – ТТЖларда истиқомат қиладиган талабалар ва институт қошидаги академик лицей ётоқхонасида яшовчи талабалардан таркиб топган “ЛИДЕР”, “ПРОГРЕСС” ва “ЭВЕРЕСТ” жамоалари ўзаро куч синашди.

Тадбир ташкилотчилари сифатида “Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов, тарбиячи-педагог, психолог Диором Сагдуллаеваларнинг хизмати катта бўлди. Шунингдек, интеллектуал мусобақада кузатувчи ва баҳоловчи сифатида “ГИМ” факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ортиқ Рўзибоев қатнашди. Тадбирни ташкилотчи ва ташаббускорларнинг илтимосига мувофиқ устоз Раҳимбой Жуманиёзов бошқариб борди.

Унда “ПРОГРЕСС” жамоаси аъзолари ўзларининг топқирлиги ва билмдонлиги билан ажралиб туришди. Рақиб жамоалардан тезфаҳмлик ва интеллектуал салоҳияти билан устун бўлган “Ер фойдаланиш ва ер кадастри” ҳамда “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетлари талабаларидан иборат бўлган Жаҳонгир Мирзо Ваҳобов сардорлигидаги “ПРОГРЕСС” жамоаси 60 балл тўплаб ғалабани қўлга киритди.

Иккинчи ўринни 50 балл билан “ГИМ” ва “ҚСХЭА” талабаларидан таркиб топган Шаҳзод Абдураззоқова раҳбарлигидаги “ЛИДЕР” жамоаси, 30 балл билан, “ГМ” факультети талабаларидан иборат, Фотима Мамажонова бошчилигидаги “ЭВЕРЕСТ” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Талабаларга мусобақа якунида ўйин натижасига қараб фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари ва китоблар тақдим этилди. 

 

“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ассистенти Баҳриддин Муқимов, 2- ТТЖ тарбиячи психологи Дилором Сагдуллаева,  “ГИМ” факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ортиқ Рўзибоевлар ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов