Зиёрат фалсафаси

Фалсафа фанларниг отаси сифатида изоҳланади. Дарҳақиқат, ҳар бир фан ёки соҳа замирида фалсафий асос бор. Кузатган, шоҳид бўлган ҳар бир нарса-ҳодисадан фалсафи асо ва мантиқ излаш хайрликдир. "Жаҳон фалсафа куни"га  бағишланган навбатдаги саёҳат Ӯзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мажмуасига ташрифимиз билан узвий боғланиб кетди. Буюклик заминида суюклик бор. Машҳурлик қанотида мақбуллик ва манзурлик бўлиши алоҳида моҳиятга эга.

Худди шу маънода, Биринчи Президентнинг истиқлолимиз пойдеворини қуришдаги жонбозликлари  ижтимоий-фалсафий маъно касб этади.

Антик давр файласуфи Пифагор фалсафа фанларнинг подшоси деб таърифлаган. ХХI асрга келиб Ӯзбекситон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов "фалсафа фанларнинг отаси" - деб таъриф берган эдилар.

"Гуманитар фанлар" кафедраси ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов бошчилигида "СХТЕ ва Б" факультетининг 208 гуруҳ талабалари зиёрат асносида жуда катта билим ва фалсафий завққа эга бўлишди десак, муболаға бўлмас.

Мажмуанинг кириш чоғида Ӯзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тан соқчиси Санжар Абдураҳимов билан қисқа вақтда ичида суҳбатлашиб эсдалик учун суратга тушишга ҳам улгуришди.

Шуни эътироф этиш ўринлики, "Юксак маънавият -енгилмас куч" асарининг қиймати ҳам унинг замиридаги даврга, воқеликка фалсафий назарнинг мавжудлигидир.

   "СХТЕ ва Б" факультети 208 - гуруҳ сардори Умид Тошматов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов