Тарғиботнинг таъсирчан механизми

«ГИМ» факультети "Гуманитар фанлар" кафедраси ўқитувчилари доцент  Г.Худайбердиева, катта ўқитувчилар О.Норматов, Б.Мадаминова, Н.Раҳмонбердиева ва ассистентлар М.Ҳакимова, Ҳ.Ботировалар  2-ТТЖда "Диний бағрикенглик, виждон эркинлиги, ўзаро тотувлик" мавзусида давра суҳбати ўтказишди.

Давра суҳбатида айнан шу мавзу бугунги куннинг долзарб масаласи эканлиги, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017-2021 - йилларга мўлжалланган "Ҳаракатлар стратегияси"нинг 5 та устувор йўналиши айнан шу мавзуга бағишланганлигини ҳам кўришимиз мумкин.

Албатта, бизга маълумки, республикамиз кўп миллатли юрт. Шунингдек, республикамизда турли хил динларга эътиқод қилувчи фуқаролар яшайди. Конституциямизда қайд этилганидек, биз турли динларга эътиқод қилувчи фуқароларга ўзаро ҳурмат руҳи устувор бўлиши керак. Ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатлик да тарбиялашимиз ва яқин қўшнилар билан аҳил бўлиб яшаш кераклигини мисоллар орқали тушунтирилди.      

  “ГИМ” факультети "Гуманитар фанлар" кафедраси ассистенти Баҳриддин Муқимов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов