Инглиз тили курсларида ўқишни хохловчилар диққатига!

Институтда амалга оширилаётган “Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган Pre-intermediate даражали инглиз тили курсларига профессор ўқитувчилар ва магистрантлар таклиф этилади. Курслардаги тингловчилар сони чегараланган. Курсларда инглиз тилини ўрганишни хохловчилар aif-agr-eng@tiiame.uz электрон почтаси ёки 97 343 3437 телефон рақами орқали боғланиб курсга ёзилишлари ёки курс ҳақида қўшимча маълумотлар олишлари мумкин. Дарсларни онлайн шаклда 9 ноябрдан бошлаш режалаштирилган (машғулотлар хафтасига 3 марта 2 соатдан 8 ҳафта давомида ўтилади). Курсларда ўқиш билан боғлиқ харажатлар лойиҳа томонидан қопланади.