Ўқитиладиган фанлар
Бакалаврият босқичида:
№ |
Фаннинг номи |
Фан ҳақида қисқача маълумот |
1 |
Ўзбекистон тарихи |
Ватанимиз ҳудудларида энг қадимги даврлардан бошлаб бўлиб ўтган тарихий-маданий жараёнларни холисона ҳамда манбаларга таянган ҳолда таҳлил қилиш, ўрганиш, уларнинг сабаблари ва моҳиятини очиб бериш, тарихнинг турли даврларида мамлакат иқтисодий ва маданий равнақи учун фидойилик қилган давлат арбоблари, улуғ саркардалар, илм-фан ҳамда маданият намояндалари, миллий қаҳрамонлар фаолиятини холисона баҳолаш асосида ёшларимизни миллатпарварлик руҳида тарбиялаш орқали ўргатилади |
2 |
Фалсафа (этика, эстетика, мантиқ) |
Талабаларни замонавий фан ютуқларига асосланган фалсафий билимлар билан қуроллантириш ҳамда уларда ўз-ўзини англаш ва тўғри фикрлаш мантиқнинг асосий масалалари– тушунча, мулоҳаза, хулоса чиқариш, исботлаш, гипотеза қуриш кабиларни ўзлаштиришига эришиш, объектив борлиқ ҳодисаларини илмий-фалсафий таҳлил қилишнинг тушунчалар аппаратини эгаллашга ва ундан фойдаланишга ёрдам бериш, талабаларга баҳс юритиш, мунозара қилиш, исботлаш ва рад этишнинг усуллари ва қоидаларини тушунтириш, уларда илмий ишонч-эътиқоднинг шаклланишига кўмаклашиш орқали ўргатилади |
3 |
Фуқаролик жамияти |
Талабаларга фуқаролик жамиятининг шаклланиш ва ривожланиш жараёнида олиб борилаётган ислоҳотлар, уларни амалга ошириш стратегиясининг мазмун-моҳияти, инсон, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабати, бунинг конституциявий ва ҳуқуқий асослари, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришда Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида чуқур билим бериш орқали уларда фаол фуқаролик позицияси ва масъулиятини шакллантиришдан иборат. |
4 |
Миллий ғоя |
Ёш авлодни Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги каби олийжаноб ғоялар руҳида тарбиялаш, Миллий истиқлол ғоясининг Ўзбекистон тараққиёти ва мустақиллигини мустаҳкамлашнинг мафкуравий тамойиллари тўғрисидаги яхлит назария эканлигини тушунтириш, Юксак фазилатларга эга, эзгу ғоялар билан қуролланган комил инсонларни вояга етказиш, усиб-униб келаётган ёш авлод қалби ва онгида мафкуравий иммунитет асосларини шакллантириш орқали ўргатилади. |
|