Тарихи

«Гидромелиоратив ишларни механизациялаш» кафедраси мудири, 

техника фанлари номзоди,  доцент

Худоев Иброхим Жумақулович

Тел.:+998712371927

Е-mail: www.mhw.tiiame.uz

 


“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси1950 йил ташкил этилган бўлиб, унинг биринчи мудири этиб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси мухбир аъзоси, профессор Г.А.Кошевников  тайинланган. Кейинчалик кафедрага 1965-1974 йиллар доцент Г.Т.Прудников, 1974-1979 йиллардоцент М.В.Васильев, 1979-1984 йиллар доцент А.Н.Мирсагатов,1984-1989 йиллардоцент Ш.К.Пўлатов,1990-1993 йиллардоцент В.А.Иванов,2003-2004 йиллардоцент  Н.К.Усманов,2004-2006 йиллардоцент С.Т.Вафоев,2006-2012 йиллардоцент Р.Эргашев,2012-2019 йиллардоцент З.Ш.Шариповмудирлик қилишган. Ҳозирги кунда кафедрага т.ф.н., доцент И.Ж.Худаев  мудирлик қилмоқда.

Кафедра равнақига Г.Т.Прудников, М.В.Васильев, И.Я.Захаров, М.И.Муродов, А.К.Норкин, В.Н.Огневчук, М.А.Ходжаев,З.Асқаров,  А.С.Гуржиев, А.Н.Мирсагатов, З.Файзиев, М.Б.Хакимжонов, В.Ф.Манычев, Ш.У.Йўлдошев, Б.С.Мирзаев, С.Т.Вафоев, Р.Р.Эргашев, Н.К.Усманов, И.Ж.Худаев, С.У.Боботоев, Г.Д.Смелов, Р.Қ.Мусурмонов, Ш.Ж.Имомов, Қ.А.Шарипов, Қ.Пискентбаевлар салмоқли ҳисса қўшганлар.

Кафедра ходимлари томонидан Германия, Болгария, Украина, Россия, Латвия, Қозоғистон ва Республиканинг бир қанча нуфузли илмий журналларида сўнгги йилларда 70 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилди. Сўнги беш йилликда кафедрада 3 докторлик ва 3 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди, 8та дарслик, 6та ўқув қўлланма, 7 та монография  чоп этилди.

Кафедрада бажарилган илмий-тадқиқот ишлар натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси интелектуал мулки агентлигининг 20 та ихтиро ва фойдали моделларга патент, 10 та ҳисоблаш дастурлари учунгувоҳномалар олинган.

Ҳозирги кунда кафедра жамоасимелиорция ва қурилиш машиналари ишончлилиги, шу жумладан сув насосларини таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, уларнинг деталлари ресурсини тиклаш соҳасида, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ ва сув эррозиясини олдини олиш, ҳамда насос станциялари босим пўлат  қувурларини токретбетон қопламаси билан тиклаш соҳасида илмий изланишлар олиб боришмоқда.

Натижалар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги қатор ишлаб чиқариш корхоналарида тадбиқ қилинган.          

Кафедра  Россия Федерациясининг Қозон Давлат Аграр Университети, Липецк қишлоқ хўжалик институти, Козоғистон Республикаси қишлоқ  хўжалигини механизациялаш ва электирлаштириш илмий-тадқиқот институти, Сибир Давлат автомобил йўллар академияси билан хамкорликда илмий-техник изланишлар олиб бормоқда. “Ўзмелиомашлизинг” ДУК, “Мелиомашлизингсервис” Шўъба Корхонаси, “Ўздавтехназорат” инспекцияси, “Сувмаш” АЖ, “Амкодор-Ташкент” ХК МЧЖ билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Жумладан кафедранинг “Мелиомашлизингсервис”Шўъба Корхонаси, “Сувмаш” АЖ ва  “Амкодор-Ташкент” ХК МЧЖ да филиаллари ташкил этилган бўлиб, унда замонавий мелиоратив ва қурилиш машиналари тузилиши, уларга техник хизмат кўрсатиш воситалари, насослар деталлари ресурсини замонавий усуллар ёрдамида тиклаш технологияларини ўрганиш бўйича машғулотлар ташкил этилади.

Кафедрада техника фанлари бўйича PhD фалсафа доктори Б.Б.Хакимов раҳбарлигида “Ёш механик” тўгараги фаолият кўрсатиб унда кичик механизация воситаларини лойиҳалаш, мелиорация ва қурилиш машиналарининг иш жиҳозларини такомиллаштириш, мелиорация ва қурилиш машиналарини ишлатиш ва техник сервиси йўналишларида тадқиқотлар олиб бориб, қатор илмий-амалий анжуманларда ўз мақолалари ва ишланмалари билан фаол қатнашиб қелмоқдалар.

Ҳозирги кунда кафедрада қўйидаги профессор-ўқитувчилар фаолият юритмоқдалар: Профессорлар Ш.У.Йулдошев, Б.С.Мирзаев,А.С.Ли доцентлар: И.Ж.Худаев, С.Т.Вафоев, З.Ш.Шарипов,  Б.Х.Норов, Ш.Х.МардановларЛ.Бобожонов Б.Б.Хакимовлар, кат.ўқитувчилар: А.У.Атаджанов,Т.Усмонов, М.Каримов, ассистентлар Ф.Бекчанов,  Ш.С.Қўзиев, З.Канназарова, С.Холова, И.Турдибеков ҳамда лаборатория мудири Б.Илесбаев.


Гидромелиоратив ишларни механизациялаш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар