Тарихи

Хайдаров Туйгун Анварович

Кафедра мудири, т.ф.н., доцент

Тел.:  +99871-237-19-86

Email: lifesafety@tiiame.uz

 

 


Мазкур кафедра 1991 йил 5 мартда институтда фаолият олиб келаётган “Меҳнат муҳофазаси” ва “Фуқаро мудофааси” кафедраларининг қўшилишидан ташкил этилган. “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси 1991йилда доц. З.Ю. Юсупов рахбарлигидаташкилэтилган. Кафедрадатурлийиллари т.ф.н. Р.Д. Бобожонов (1993-1994 й.), доцент Х.Б. Авазматов (1994-1995 й.), т.ф.н. Р.Д. Бобожонов (1996-2005 й.), т.ф.н., доцент С. Газиназарова (2005-2008 й.), т.ф.н., доцент И.Ахмедов (2008-2015 й.) кабийириколимларраҳбарликқилишди. Кафедранингилмийфаолиятидасезиларлижонланиш доцент С. Газиназарова ва доцент И.Ахмедов рахбарлигидаамалгаоширилди. 2015 йилнинг июнь ойидан ҳозирги вақтгача кафедрага т.ф.н. доцент, Т.А.Хайдаров раҳбарлик қилмоқда. Талабаларга етук билим беришда кафедра катта илмий-педагогик салоҳиятга эга. Бугунги кунда кафедрада доцент Т.А.Хайдаров, доцентИ.Ахмедов, доцент Э.Турапов, доцент А.Хожиевлар самарали меҳнат қилишмокда.Кафедра профессор - ўқитувчилари томонидан институтдаги барча бакалавриат таълим йўналишларида «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани ва ҲФХ бакалавриат йўналишида эса 13 номдаги фанлар ўқитилади. “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” бакалавриат йўналишига ўқитиладиган 9 та фанлар бўйича кафедра ўқитувчилари томонидан дарслик ва ўқув қўлланмалар яратилган. Кафедра ўқитувчилари томонидан магистратура мутахассисликлари ва бакалавриат йўналишлари битирувчиларига ҳамда ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ўтувчиларига хавфсизлик бўйича йўриқномалар берилади. Институтда 2001 йилдан «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» бакалавриат йўналишига талабалар қабул қилиш бошланган. Мазкур йўналиш бўйича 200 дан ортиқ бакалаврлар тамомлаган бўлиб, улар Республикамизнинг турли хил тармоқларида фаолият олиб бормоқдалар: - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) тизимида; - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигитизимида; - Меҳнат вааҳолиниижтимоиймуҳофазақилишвазирлигитизимида; - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб ҳунар коллежларида.

Гидромелиоратив ишларни механизациялаш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар