Ўқитиладиган фанлар

             

 

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1.

Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги

Ҳаёт фаолиятларида юзага келадиган хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини, хусусиятларини, оқибатларини ва уларни йўқотиш қоидаларини, хавфсиз иш шароитларини яратиш, табиий, техноген, экологик ва бошқа тусдаги фавқулодда вазиятлардан аҳолини ҳимоя қилиш, уларни назарий ва амалий жиҳатдан ҳимояланишга ҳамда жароҳат олганларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини ўргатишдан иборат.

2.

Меҳнат муҳофазаси маҳсус курси

Инсоннинг ишлаб чиқариш шароитида соғлом ва хавфсиз ишлашини таъминлашга қаратилган фан бўлиб, меҳнатни муҳофаза қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларини, ишлаб чиқариш санитарияси, электр хавфсизлиги ва техника хавфсизлигини таъминлаш асосларини ўз ичига қамраб олади.

3.

Ёнғин хавфсизлиги асослари

Бўлажак мутахассисларга турли тусдаги ёнғин ва портлаш юз берганда инсон ҳаётини, фуқароларни, шунингдек моддий бойликларни муҳофаза қилиш, талафот олганларга бирламчи тиббий ёрдам бериш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини шу билан биргаликда моддий бойликларни ёнғиндан, нобуд бўлишдан сақлаш тадбирлари ва қоидаларини  ўргатишдан иборат.

4.

Йўналишга кириш

Бўлғуси мутахассисларни таълим олиш жараёни ва келгуси меҳнат фаолиятини давом эттирувчи корхоналар ҳақида тассавурга эга бўлишига ёрдам беради. Талабаларни олий таълим тизимига кўникмаларини хосил қилади.

5.

Инсон физиологияси ва гигиенаси

Талабаларни инсон организмининг умумий физиологияси, асосий физиологик ўзгаришлари ва энг муҳим гигиеник талаблар, мезонлар билан таништиради.

6.

Авария  қутқарув ишлари

Авариялар ва табиий офатлар (зилзилалар, сув тошқинлари, тўфонлар, тоғ кўчкилари, ёнғинлар ва бошқа) содир бўлганда, улардан келиб чиққан асоратларни бартараф қилиш, ҳар хил нохуш табиий ва иқлимий шароитларда, иқтисодиёт объектларини барқарор ишлаши масалаларини ўрганади. Шу билан бир қаторда инсонларни хавф хатарларни олдини олиш чора-тадбирларини олиб бориш, кечиктириб бўлмайдиган ёрдамларни кўрсатиш бўйича талабаларга ўргатишдан иборат.

7.

Бино ва иншоотлар хавфсизлиги

Конструкцияларни мустахкамлиги, конструкцияларни хавфсиз конструктив-лойиҳалаш ечимлари, ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган талабларга риоя қилиш, меъёрий хужжатлардан ва бошқа техник адабиётлардан фойдаланишни ўргатади.

8.

Ишлаб чиқариш жараёнларида хавфсизлик

Ишлаб чиқариш жараёнларида бўладиган хавфли факторлар аниқлаш, хавфсиз ва соғлом фаолиятнинг шароитларини яратишни ўргатиш.

9.

Радиация хавфсизлиги

Бўлажак мутахасисларни кундалик иш фаолиятида ва турли Фавқулодда вазиятларда юзага келиши мумкин бўлган ионлаштирувчи нурланишлар манбалари хавфи, нурланишлар турлари ва уларнинг инсон организмига таъсири хусусиятлари, улардан ҳимояланиш тадбирлари билан таништиришдир. Радиациявий авария содир бўлганда хавфсизликни таъминлаш принципларини, муҳофазаланиш методларини, дезактивация ўтказиш усулларини, радиациявий авария содир бўлганда тўғри ҳатти – ҳаракат қилишни ўргатади.

10.

Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси

Бўлажак мутахассисларга ҳар қандай  фавқулодда вазиятларда (табиий, техноген, экологик тусдаги) фуқароларни муҳофаза қилиш, талафот олганларга бирламчи тиббий ёрдам бериш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини ва моддий бойликларни зарарланишдан сақлаш қоидаларини  ўргатишдан иборат.

11.

Экологик хавфсизлик

Табиатни муҳофаза қилиш, экологик талабларга хар доим риоя этиш ва экологик ҳалокатларнинг олдини олишга қаратилган социал - иқтисодий, ҳуқуқий хавфсизлиги масалаларини ўргатишдан иборат.

12.

Эргономик биомеханика

Ишлаб чиқариш корхоналарида қулай иш шароитларини яратиш, касб касалликларини камайтириш, техник воситалардан фойдаланишда эргономик омилларни эътиборга олган ҳолда инсон физиологияси, анатомияси, антропометрик ўлчовлар билан ўлчаш вазифалари мутахассислар томонидан хавфсиз этилиши кўзда тутишдан иборат.

13

Фуқаро ҳимоясини ташкил қилиш

Бўлажак мутахасисларни табиий, техноген ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларда инсонларни хаётини ва соғлиғини таъминлаш мақсадида ҳимоя усулларига ўргатишдир.