Ҳамкорлар

«Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» кафедранинг соҳа бўйича ишлаб-чиқариш билан узвий алоқасини таъминлаш, талабаларга билим бериш ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек ўқув ва ишлаб-чиқариш амалиётини ташкил қилиш, амалий ва хомийлик ёрдам кўрсатиш бўйича «Узмахсуссувқурилиш» ихтисослашган компания давлат корхонаси билан хамкорлик қилинмоқда.

Кафедра мутахассис ихтисослашувига мос замонавий корхоналар яъни Чирчиқ – Охангарон ирригация тизими хавза бошқармаси (ИТХБ) билан илмий технологик муаммолар, илмий технологик муаммолар бўйича йўлга қўйилган илмий тақиқот ишлар бўйича инновацион хамкорлик қилишмокда.

Халқаро ҳамкорлик ва чет эл билан илмий алоқалар асосида эришилган натижалар. Каферада  МДҲ мамлакатлари олий ўқув юртлари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

“Бўз сув” ИТБ да кафедранинг филиали очилган бўлиб, унда  йўналишнинг битирувчи талабалари “Фан-таълим-ишлаб чиқариш” интеграцияси доирасида битирув малакавий ишларини бажариб келмоқда.

Кафедрага хозирги кунда 3 та ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари бириктирилган бўлиб, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан уларда муаммоли маърузалар ташкил этилиб келинмоқда. Шу билан биргаликда касб ҳунар коллежлари учун ўқув услубий адабиётлар яратилмоқда.